ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов ўзи таълим олган Янги Наманган туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган "Сўнгги қўнғироқ" тадбирида иштирок этди.
[gallery-7266]
Вилоят раҳбари Президентимизнинг мактаб битирувчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг 2021-2022 ўқув йилида намунали хулқи ва таълим олишдаги иштиёқи билан фаоллик кўрсатган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Бугун Наманган вилоятидаги умумтаълим мактабларининг 11-синфини 29 минг 986 нафар ўқувчи битириб, мустақил ҳаётга қадам қўймоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ, ЎзА