• 11074.93
  • 11863.47
  • 194.90
weather Тошкент: +32.1°C
Detail image
Наманган шаҳрининг Давлатобод тумани ҳокимлигида Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги ҳукуматлараро шартнома, шунингдек, Президентимиз томонидан хорижий сармоялар иштирокида бизнесни ривожлантириш, тадбиркорлик учун қулай шароитлар яратиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар доирасида ҳамкорлик келишувига эришилди.

Давлатобод тумани ҳокими, Ўзбекистон Республикасининг Латвиядаги ва ушбу давлатнинг мамлакатимиздаги элчилари иштирокида Наманган шаҳридаги “Art Soft Holding” компанияси ҳамда Риганинг “Ap Holding Shipleart” масъулияти чекланган жамияти ишбилармонлари ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланди.

Мазкур шартнома Латвияда “Art Soft Europa” бренди остида Европа офисини яратишни белгилайди. Янги тузилма Европа Иттифоқи ва Украина бозорида “Art Soft Holding” манфаатларини ифодалайди.

“Art Soft Holding” – Фарғона водийсидаги халқаро ва Европа стандартларига жавоб берадиган йирик пахтачилик кластери ҳисобланиб, фаолияти пахта хом ашёсини етиштиришдан бошлаб, уни қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳолатигача эга бўлган технологик жараённи ўз ичига олади.

“AP Holding” эса шарқий ҳамкорлик, Марказий Осиё, Европа Иттифоқи ҳамда АҚШ ҳудудларида турли бизнес йўналишларини амалга ошириш ва ривожлантириш устида иш олиб боради.

Имзоланган келишув нафақат "Art Soft Holding"нинг Европа ва Украина бозорларида экспорт салоҳиятини ривожлантириш имконини беради, балки Ўзбекистон ҳукумати томонидан экспорт ҳажмини янада оширишга қаратилган вазифалар ижросини таъминлашга ҳам хизмат қилади.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўхшаш янгиликлар