• 10650.06
  • 12497.85
  • 146.08
weather Тошкент: +17.3°C
Detail image
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этган матбуот анжуманида мактабгача таълим вазирининг ўринбосари У.Бегимқуловнинг беш йил мобайнида соҳада амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди. Қолаверса, вазирликнинг яқин келажакдаги истиқболли режалари тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.

Анжуманда Олий Мажлис Сенати аъзоси М.Салимова сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимизда таълим, шу жумладан, мактабгача таълим тизимида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга эътиборни қаратди. Шунингдек, у мактабгача таълим ташкилотларида қамров сонини ошириш, таълим сифатини янада яхшилаш, малакали мутахассисларни тайёрлаш ҳамда болажонлар учун зарур шарт-шароитларни яратиш каби масалаларга доир таклифларини билдирди.

Тадбирда Жиззах, Наманган, Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари мактабгача таълим бўлимлари раҳбарларининг ҳисоботлари ҳам эшитилди.

Н.Насриев,

ЎзА

Ўхшаш янгиликлар