• 10809.74
  • 12317.70
  • 141.04
weather Тошкент: +6.8°C
Detail image
Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Фарғона вилояти бўйича ваколатли офиси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Раҳмонов Аброржон Қаҳҳорович Ўзбекистон иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасига бошлиқ тайинланди 


Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Фарғона вилояти бўйича ваколатли офиси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Раҳмонов Аброржон Қаҳҳорович Ўзбекистон иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. 


У 1982 йилда Бағдод туманида туғилган. Маълумоти олий, 2007 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган. 


Меҳнат фаолиятини Бағдод пахта тозалаш заводида бошлаган. 2008-2021 йилларда Кўчмас мулк ва сармоялар агентлиги Фарғона вилояти бўлими, Давлат мулкини ижарага бериш маркази Фарғона вилояти давлат унитар корхонасида мутахассис, бош мутахассис, директор ўринбосари, директор, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган. 2021 йилнинг апрель ойидан тайинловга қадар Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Фарғона вилояти бўйича ваколатли офиси бошлиғи лавозимида ишлаган. 


М. Сулаймонов, ЎзА

Ўхшаш янгиликлар