• 10529.73
  • 12808.36
  • 142.32
weather Тошкент: +24°C
Detail image
Тартибсизликлар натижасида 840 киши, жумладан 540 нафар полиция ходими жароҳат олган, 431 киши қўлга олинди, дея маълум қилди мамлакат мудофаа вазири Диего Молано Апонте.

Хабарда айтилишича, тартибсизликлар натижасида 94 та банк ва 254 та савдо дўкони, икки муниципал маъмурият ва 64 та полиция бўлими талон-тарож қилинган.

Президент Иван Дуке солиқ ислоҳоти лойиҳасини қайтариб олгани ва бензин ва коммунал хизматларига қўшимча қиймат солиғини кўпайтириш ҳамда даромад солиғи базавий ставкасини ошириш ғоясидан воз кечганига қарамай тартибсизликлар тўхтамаяпти.

Миллий қаршилик қўмитаси 5 майда ҳам миллий иш ташлаш эълон қилишини маълум қилган. Ишчилар ва талабалар ташкилотлари ҳукуматдан солиқ ислоҳотларини бекор қилишдан ташқари, яна соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳот ўтказишни, полициянинг тартибсизликларга қарши кураш бўйича махсус бўлинмаларини тарқатиб юборишни, шаҳарни ҳарбийлардан тозалашни, фуқароларни ўлдиришни бас қилишни ва намойишчиларни ўлдирганларни жазолашни талаб қилмоқда.

Колумбия омбудсмани идорасидан маълум қилинишича, 28 апрелдан 1 майгача намойишчилардан 16 нафари ва бир нафар полиция ходими ҳалок бўлган.

Ўхшаш янгиликлар