• 10809.74
  • 12317.70
  • 141.04
weather Тошкент: +6.8°C
Detail image
Жиззах гарнизонида 14 январ – Ватан ҳимоячилар куни – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 30 йиллиги муносабати билан шу мавзуда тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

“Халқ ва армия бир тан-у бир жондир!” шиори остида ташкил этилган ушбу байрам тадбирида ҳарбийлар, байналмилалчи жангчи фахрийлар, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Кўнглимиз тинчлиги, хотиржамлигимиз ҳарбийларимиз туфайлидир. Байрам тадбирида бу алоҳида қайд этилди.

Тадбирда “Қуролли кучлар ташкил топганининг 30 йиллиги” кўкрак нишони ҳарбий хизматчиларга тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, 180 нафар ҳарбий хизматчи ҳамда Жиззах гарнизони ишчи хизматчилари республика Мудофаа вазирининг “Намунали хизматлари учун” кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

[gallery-5460]

Жиззах гарнизонидаги бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ҳам рағбатлантирилди.

– Президентимизнинг биз, ҳарбийларга йўллаган байрам табригини катта ҳаяжон билан тингладим, – дейди “Қуролли кучлар ташкил топганининг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан мукофотланганлардан бири, II даражали сержант Ш.Раҳимбердиев. – Қалбим бир олам қувонч ва шодликка тўлди. Бизга билдирилаётган ишончдан ўзимизга янги куч-ғайрат олаётирмиз. Менга берилган бу мукофот – ҳарбий қисмимиздаги сафдошларимнинг фидокорона хизматига берилган мукофот деб биламан.

Тадбир иштирокчилари ҳарбийларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Ҳарбий қурол-яроқ, техникалар кўргазмаси ва концерт дастури намойиш этилди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА

Ўхшаш янгиликлар