• 10769.78
  • 12166.62
  • 146.17
weather Тошкент: +7.1°C
Detail image
Пойтахтимиздаги 110-умумтаълим мактабида она тили ва адабиёт фан ойлиги муносабати билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййид, уюшма раиси ўринбосари Ғайрат Мажид иштирок этиб, ўқувчилар билан ижодий мулоқотда бўлди.

Тадбирда ёшлар ўзларининг бадиий чиқишлари билан иштирокчиларни хушнуд қилди. Она тилимизни улуғловчи шеърлар эса барчага бирдек завқ улашди.

Шоирлар Ватанни, ёшликни мадҳ этувчи шеърларидан ўқиб берди.

  – Албатта, бу каби учрашувлар ўқувчиларнинг адабиёт, ижодга бўлган қизиқиши ортишида улкан кўприк вазифасини ўтайди, – дейди мактаб директори Умида Рашидова. – Шу ўринда ёшларни шеъриятга ошно қилиш мақсадида Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорлигимизни янада кенгайтиришни режалаштиряпмиз.

  Учрашув мушоира кечасига айланиб кетди. Шоирлар ва ўқувчилар ўртасидаги шеърий занжир йиғилганларни лол қолдирди. Унда Сирожиддин Саййид ёшларни мустаҳкам билим олишга, адабиётга меҳр қўйишга чорлаб, мактаб кутубхонаси учун 200 дона энг сара бадиий ҳамда муаллифлик китобларидан совға қилди.

  Бу каби ижодий мулоқотлар  келгусида ўқувчи-ёшларнинг маънавий юксалишида ўз самарасини бермай қолмайди.

 

Зулайҳо Аҳмаджонова,

журналист.

 

Ўхшаш янгиликлар