ФОТОРЕПОРТАЖ
Бугун, 25 май куни мамлакатимиздаги барча умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йили якунланиши муносабати “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди.
Фарғона шаҳрида 2020 йилда қурилган 42-умумий ўрта таълим мактабида ҳам “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди.
[gallery-7265]
Тадбир доирасида йил давомида аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори кўрсаткичларга эришган иқтидорли ўқувчилар рағбатлантирилди. Фан олимпиадалари, кўрик-танлов ва спорт мусобақаларида фахрли ўринларни эгаллаган ҳамда ижодкор ўқувчилар тақдирланди.
Муқимжон ҚОДИРОВ, ЎзА