• 10581.03
  • 12645.39
  • 145.92
weather Тошкент: +31.3°C
Detail image
Жорий йилнинг 3 май куни Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани «Ҳайит Обод» МФЙда яшовчи фуқаро С. Бектемиров Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига ариза билан мурожаат қилди.

Истеъмолчининг  қайд этишича,  у  2020 йил 30 декбарь куни Термиз шаҳрида жойлашган «Сурхондарё Авто ТEХ Хизмат» МЧЖ га «Cobalt» русумли машина учун 97 083 000 сўм тўлов қилган.

Шартнома шартига кўра,   автомашина 2021 йил 30 апрель куни истеъмолчига топширилиши керак бўлган. Аммо муддат тугаганига қарамай  харидорга машина топширилмаган. Мазкур ҳолат юзасидан истеъмолчи Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига ариза билан мурожаат қилган.

Ушбу мурожаат федерациянинг Термиз шаҳар жамияти томонидан ўрганиб чиқилди. Натижада машина ўз эгасига олиб берилди.

Ўхшаш янгиликлар