• 10581.03
  • 12645.39
  • 145.92
weather Тошкент: +30.1°C
Detail image
Лимфа тизимида ривожланаётган саратон касалликларининг умумий номи сифатида аталувчи ленфома кўпинча грипп аломатлари билан бошланади, дейди туркиялик гематология бўйича мутахассис Сердар Бедии Омай.

Докторнинг таъкидлашича, бу саратон тури бўлиб, унинг давоси бор, агар биринчи босқичда аниқ ташхис қўйилса ва зарурий муолажалар қўлланилса.

Саратон лимфа тугунлари, суяк илиги, қон ва бошқа лимфоцитларда кўпайиши мумкин. Ушбу касаллик баъзи вирус инфекциялари (ЭБВ, ОИВ, Гепатит C, ҲТВЛ-1) ва баъзи бактериал инфекциялар (Ҳеликобаcтер Пйлори) ва иммунитетнинг пасайиши натижасида ривожланиши мумкин.

Тананинг маълум қисмларида бир ёки бир нечта шишган лимфа тугунларининг пайдо бўлиши энг кўп тарқалган симптом ҳисобланади. Шифокор Сердар Омайнинг таъкидлашича, бу тугунлар бўйин, кўкрак қафаси юқори қисмида, қўлтиқ ости қисмида ёки қоринда оғриқсиз шишлар орқали пайдо бўлади. 

Шишган лимфа тугунлари йўтал, нафас қисиши, иситма, тунда терлаш, чарчоқ, вазн йўқотиш, терида қичишиш каби аломатлар беради. Оғриқсиз лимфа тугун пайдо бўлганда, иситма ва вазн йўқотиш ҳоллари кузатилганда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Докторнинг таъкидлашича, касалликни келтириб чиқарувчи сабаблар ҳали номаълум.

Ўхшаш янгиликлар