• 10809.74
  • 12317.70
  • 141.04
weather Тошкент: +6.8°C
Detail image
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Андижон вилояти кенгаши қошида Фахрийлар кенгаши тузилди.

Фахрийлар кенгашини ташкил этиш бўйича ўтказилган таъсис йиғилишида партия фаоллари, депутатлар, меҳнат фахрийлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.  

Йиғилишда мамлакатимизда ёши улуғ инсонлар, меҳнат фахрийларига алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб келинаётгани, уларнинг катта ҳаётий тажрибаларидан сабоқ олиш жамиятимиз фаровонлигини таъминлашда, айниқса, ёшлар тарбиясида, уларни комил инсон бўлиб улғайишларида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.  



Партия ташкил топгандан буён унинг сафида туриб, ўз халоватидан воз кечиб,  жамиятда партия нуфузини ошириш, мақсад ва вазифаларини тарғиб этиш, юртимиз тараққиёти йўлида самарали фаолият юритиб келаётган партия аъзолари орасидан Фахрийлар кенгаши раиси ва аъзолари сайлаб олинди.  

Узоқ йиллар давомида туман ҳокими, вилоят ҳокимининг ўринбосари ва бошқа турли лавозимларда самарали фаолият юритган, катта ҳаётий тажрибага эга, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими Манзурахон Эгамова Фахрийлар кенгаши раиси этиб сайланди.  



– Ёши улуғ инсонларнинг тарбия, маслаҳат ва таклифларини олган ёшлар тўғри йўлдан асло адашмайди, – дейди Манзурахон Эгамова. – Мақсадимиз, билим ва бой ҳаётий тажрибаларимизни ёшларга ўргатиш, шу орқали юртимиз ривожига, Янги Ўзбекистонни барпо этишга ўз ҳиссамизни кўшишдир.  


Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, 
З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА

Ўхшаш янгиликлар