• 10657.35
  • 12572.48
  • 143.91
weather Тошкент: +27.9°C
Detail image
Бугун Эронда президент сайловлари бўлиб ўтади. Амалдаги давлат раҳбари Ҳасан Руҳоний ҳокимиятдаги муддати тугагани туфайли сайловларда иштирок этмайди, деб хабар беради “Интерфакс”.

Президентлик учун тўрт номзод кураш олиб боради, уларнинг орасида аввалги бош прокурор, ҳозирда суд ҳокимияти раҳбари, 60 ёшли Иброҳим Раисий етакчилик қилмоқда.  

У камбағалликка ва коррупцияга қарши курашишга ва тўрт йилда 4 миллион уй қуриб, Эроннинг кучайиши учун халқ ҳокимиятини тузишга ваъда бермоқда.  

2017 йилда Раисий президентлик сайловида Руҳонийга мағлуб бўлганди.  

Эслатиб ўтамиз, Эронда президент маънавий раҳнамодан кейинги иккинчи расмий шахс ҳисобланиб, ижроия ҳокимиятини бошқаради.

Ўхшаш янгиликлар