• 10581.03
  • 12645.39
  • 145.92
weather Тошкент: +30.1°C
Detail image
Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов тумани марказий ўйингоҳида “Республика ёшлар овози" фестивали ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Уч кун давом этган тадбирда анъанавий ижро ва бахшичилик йўналишида 6-15 ёш тоифасида биринчи ўринни Тошкент шаҳридан Севинч Жовлиева, иккинчи ўринни Хоразм вилоятидан Маҳлиё Норбоева, учинчи ўринни Қорақалпоғистон Республикасидан Байрамбой Жанабоев, 16-30 ёш тоифасида биринчи ўринларни Хоразм вилоятидан Ботиржон Раҳманов, Тошкент вилоятидан Элдар Турсунов, иккинчи ўринларни Сурхондарё вилоятидан Абдираҳмон Абдиназаров, Бухоро вилоятидан Гулчирой Бахшиллоева, учинчи ўринларни Навоий вилоятидан Хумора Маҳамматқулова, Қашқадарё вилоятидан Бекжон Раҳимов эгаллади.

Опера йўналишида 6-15 ёш тоифасида биринчи ўрин Қорақалпоғистон Республикасидан Нишонбек Мирзабоевга, иккинчи ўрин Хоразм вилоятидан Умрбек Йўлдашевга, учинчи ўрин Тошкент вилоятидан Кристина Петросянга, 16-30 ёш тоифасида биринчи ўрин Хоразм вилоятидан Аминзода Жуманиязовга, иккинчи ўрин Қорақалпоғистон Республикасидан Широз Турсунбоевга, учинчи ўрин Тошкент шаҳридан Хатича Имамназаровага насиб қилди.  

[gallery-2743]

Эстрада йўналишида 6-15 ёш тоифасида биринчи ўринни Тошкент шаҳридан Фирдавс Авезов, иккинчи ўринни Қорақалпоғистон Республикасидан Муяссар Даўлетбоева, учинчи ўринни Наманган вилоятидан Гулёра Мажидуллаева, 16-30 ёш тоифасида биринчи ўринни Қорақалпоғистон Республикасидан Мусағали Молдабоев, иккинчи ўринни Жиззах вилоятидан Умаршоҳ Сайдалиев, учинчи ўринни Тошкент шаҳридан Дилшод Джалалов эгаллади.

Барча йўналишлар бўйича биринчи ўрин эгаларига 50 миллион сўм, иккинчи ўрин эгаларига 25 миллион сўм, учинчи ўрин эгаларига 15 миллион сўм пул мукофотлари топширилди.

– Оролбўйига илк маротаба келишим менга омад олиб келди, – дейди анъанавий ижро ва бахшичилик йўналиши ғолиби, тошкентлик Севинч Жовлиева. – Бу ернинг одамлари меҳмондўст экан. Бизга барча шарт-шароитлар яратиб берилди. Ўзига хос жозибага эга қорақалпоқ тили менда катта қизиқиш уйғотди.  

Таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури, Бўзатов осмонини безаган мушакбозлик иштирокчилар ҳамда меҳмонларга байрамона кайфият бағишлади.  

Фестиваль ғолибларини тақдирлаш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари А.Давлетов, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А.Саъдуллаев иштирок этди.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Ўхшаш янгиликлар