• 10581.03
  • 12645.39
  • 145.92
weather Тошкент: +31.3°C
Detail image
Бухоро вилояти божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотлар асосида навбатдаги тезкор ҳолатда “Ғиждувон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида юртимиздаги МЧЖ номига четдан келтирилган автобус божхонада расмийлаштириш жараёнида қинғирликка қўл урилгани аниқланди.

Аниқланишича, ҳужжатларда ушбу техника 2019 йилда ишлаб чиқарилгани қайд этилган. Аммо транспорт воситаси ҳолатининг экспертиза натижалари буни тасдиқламади.  

Ўрганишлар давомида ишлаб чиқарилган йилини англатувчи VIN рақамлари халқаро меъёр талаблари асосида ишлаб чиқарилган корхона томонидан урилмаганлиги, автобус 2019 йилда эмас аслида 2013 йилда ишлаб чиқарилганлиги аниқланди.

Буларнинг барчаси эса мазкур техника 2013 йилда ишлаб чиқарилганлигини англатади. Маълумотларни сохталаштириш орқали юк эгасининг божхона тўловларидан бир неча юз миллион сўмлик имтиёзларни қўлга киритиш режаси барбод бўлди.  

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўхшаш янгиликлар