• 10674.08
  • 12576.20
  • 146.91
weather Тошкент: +26.5°C
Detail image
Боксчиларимиз “Токио–2020” Олимпия ўйинларидаги ғалабали юришларини давом эттирмоқда.

Бироз аввал боксчимиз Бобоусмон Батуров(69 кг.) делегациямизнинг бугунги кун дастуридаги илк ғалабасини тақдим қилди. Вакилимиз дастлабки баҳсда доминиканлик рақибига қарши рингга кўтарилди.

Жанг аввалидан ўз устунлигини намойиш қилган Батуров якунда ғалабани қўлга киритди. Бобоусмон шу тариқа чорак финал босқичига йўл олди. Ушбу босқичда у британиялик Пэт Маккормакка қарши рингга кўтарилади.

Афсуски, дзюдочимиз Фарангиз Ҳожиева ва таэквондочи Светлана Осипова дастлабки саралаш босқичида рақибларига ютқазиб қўйди.

 

ЎзА

Ўхшаш янгиликлар