• 10657.35
  • 12572.48
  • 143.91
weather Тошкент: +27.9°C
Detail image
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига Наманган вилояти Учқўрғон туманида яшовчи фуқаро А.Ж томонидан мурожаат келиб тушди.

Унда истеъмолчи, Учқўрғон туман Деҳқон бозорида жойлашган тадбиркор Ф.А дан, хонадонига АКФА ромларини ўрнатиш мақсадида 1 300 000 (бир миллион уч юз минг) беради.  

Бироқ, тадбиркор томонидан ромлар нотўғри ўрнатилган. Истеъмолчи буни сезгач бир неча маротаба тадбиркорга мурожаат қилган бўлсада, тадбиркор томонидан шу кунга қадар ушбу масалага ойдинлик киритилмаганлигини айтиб ўтилган.

Мазкур мурожаат ўрганилиши натижасида, даъвогар хонадонига  тадбиркор томонидан сифатли АКФА ромлар ўрнатиб берилишига эришилди.

Яна бир мурожаат, Косонсой туманида яшовчи фуқаро томонидан келган бўлиб, унда истеъмолчи Косонсой тумани, Тергачи қишлоғида жойлашган «Қурилиш» дўконидан 52 та шиферларни 2 470 000 сўмга харид қилган. Бироқ, уйга олиб келганда шиферлар синиқ экани маълум бўлган. Истеъмолчи тадбиркорга мурожаат қилганда, шиферларни янгисига алмаштириб беришдан бош тортганини айтиб ўтган.

Ўрганишлар жараёнида тадбиркор томонидан синиқ шиферлар янгисига алмаштириб берилишига эришилди.

Шунингдек, Фарғона вилояти Риштон туманида яшовчи фуқаро М.Юсупов туман газ идораси томонидан ҳисобланган 800 000 (саккиз юз минг) сўм но реал қарздорликдан норози бўлиб мурожаат қилган.  

Мурожаатда ёзилишича, фуқаро М.Юсупов газ идорасининг мизожлар бўлимига юқоридаги қарздорлик қаердан келганлигига аниқлик киритиш мақсадида мурожаат қилганида,  МИБнинг ўша пайтдаги назоратчиси томонидан ортиқча 2 040 м3 газ сарфи киритиб қўйилганлиги сабабли ушбу қарздорлик вужудга келганлигини маълум қилган.

Фуқаро, у ҳолда, ушбу қарздорликни ҳисобидан чиқарилишини сўраганида мижозлар бўлими ходимлари қачонки қарздорлик учун тўлов амалга оширилсагина ҳисобдан чиқарилиши мумкинлигини билдирган.  

Мурожаатни жойида ўрганиш мақсадида, газ идораси мижозлар бўлими масъуллари иштирокида, М.Юсуповнинг хонадонига борилганда, газ ҳисоблагич ускунасининг жорий кўрсаткичи 24763 м3 лиги, хонадон тумангаз бўлими ходимлари томонидан тармоқдан узилганлиги ва бу бўйича алоҳида далолатнома ҳам тузилганлиги маълум бўлди. Газ идорасидан олинган маълумот бўйича эса хонадоннинг истеъмол қилган газ сарфи  2 6803 м3 ни ташкил қилган.

Ўрганиш жараёнида ортиқча киритилган 2 040 м3 кўрсаткич учун 750000 (етти юз эллик минг) сўм нореал қарздорлик истеъмолчи гарданидан олиб ташланди.

 

Ўхшаш янгиликлар