• 10581.03
  • 12645.39
  • 145.92
weather Тошкент: +30.1°C
Detail image
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига Навоий вилояти Кармана туманида яшовчи фуқаро Ж.Шарипов томонидан мурожаат келиб тушди.

Унда истеъмолчи, ҳар бир оила тадбиркор лойиҳаси доирасида қуёнчиликни ривожлантириш мақсадида кредит олиш мақсадида туман марказида жойлашган тижорат банкига мурожаат қилиб, броллер жўжалар етиштириш учун 20.000.000 (йигирма миллион) сўмлик 3 томонлама кредит шартномаси имзолайди.

Таъминотчи томонидан жўжалар ва уларнинг озуқалари фуқаронинг хонадонига келтириб берилган бўлса-да, банк томонидан шартномада белгиланган пуллар орадан анча вақт ўтишига қарамай, ҳисоб рақамига тушмаганлигидан норозилик билдиради. Истеъмолчи банкка мурожаат қилганда эса банк ходими томонидан турли баҳолар орқали пулни тушириб бермаётганини айтиб ўтган.

Мазкур мурожаат, Федерациянинг Кармана туман жамияти ходимлари томонидан ўрганилиши натижасида шартномада кўрсатилган 20.000.000 (йигирма миллион) сўм маблағ таъминотчи ҳисоб рақамига тушириб берилишига эришилди.

ЯНА БИР МУРОЖААТ...

Ана шундай мурожаатлардан яна бири, Андижон вилояти Олтинкўл туманида яшовчи фуқаро О.Ақчабаева томонидан келган бўлиб, истеъмолчи «Шона» маиший техника дўконидан кредитга эҳтиёжи учун “Samsung J2» қўл телефонини сотиб олган.

Кредит миқдори 2 350 000 (икки миллион уч юз эллик минг) сўмни ташкил қилган. Бироқ, тижорат банки томонидан истеъмолчига қўшимча 18 922 917 (ўн саккиз миллион тўққиз юз йигирма икки минг тўққиз юз ўн етти минг) сўмга кредит фоизи тўлашлиги тўғрисида хат келганини айтиб ўтган.

Мазкур мурожаат ўрганилиши натижасида, қўшимча 18 922 917917 (ўн саккиз миллион тўққиз юз йигирма икки минг тўққиз юз ўн етти минг) сўм маблағ истеъмолчи фойдасига ҳал этилди.

НОРОЗИ ИСТЕЪМОЛЧИ...

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига Наманган вилояти Чортоқ туманида яшовчи фуқаро А.З.дан мурожаат келиб тушди.

Унда истеъмолчи, Чортоқ туман "Дўстлик" МФЙ ҳудудида қурилаётган кўп қаватли уйлардан олиш мақсадида “Rezanans business pluss” МЧЖга бошланғич тўлов сифатида 25 000 000 сўм пул тўлов қилган. Бироқ уй нархи қимматлашиб кетгани сабабли тўлов қилган пул маблағини қайтариб олишда амалий ёрдам сўраган.

Ушбу мурожаат Федерациянинг Чортоқ туман жамияти ходимлари томонидан ўрганилиши натижасида 25 000 000 сўм пул маблағи истеъмолчига қайтарилишига эришилди.

Ўхшаш янгиликлар