• 10581.03
  • 12645.39
  • 145.92
weather Тошкент: +30.1°C
Detail image
Мисрнинг Aлександрия шаҳрида араб ва инглиз тилларида чоп этилувчи халқаро туризмга бағишланган "Alexandria" номли журналга асос солинмоқда, дея хабар берди Мисрдаги Ўзбекистон элчихонаси. Бу ҳақда шанба куни Ўрта ер денгизи бўйидаги ушбу шаҳарда ўтказилган таъсисчилар йиғилишида эълон қилинган.

Таъсисчилар сафида Ўзбекистонда чоп этилувчи "Inside Kashkadarya" журнали бош муҳаррири, таржимон Aсрор Aллаяров ҳам бор. Хабар берилишича, "Alexandria" журнали бир йилда тўрт маротаба, 120 саҳифадан чоп этилади. Кейинчалик унда ўзбек тилида ҳам материаллар бериб борилиши режалаштирилган. Ушбу янги журнал Мисрда жойлашган жаҳоннинг энг йирик кутубхоналаридан бири - Aлександрия кутубхонаси кўмагида нашр этилади.  

Маълумот учун, кутубхонада жаҳоннинг кўплаб нашрлари сақланади. Бугунги кунда улар орасида ўзбекистонда чоп этилувчи журнал ҳам ўрин олган.

- Биз "Inside Kashkadarya" журналини жорий йил март ойидан буён қабул қиляпмиз, - дейди кутубхона халқаро алоқалар ва медиа бўлими бошлиғи Петер Пескалес. - Бизни ва ўқувчиларимизни қадим маданият бешикларидан бири бўлган ўлкангиз ҳақидаги қизиқарли тарихий-маданий мақолалар ҳайратлантиради. "Inside Kashkadarya" бизда сақланаётган миллионлаб дунё нашрлари орасида борлигидан хурсандмиз.

Ўхшаш янгиликлар