• 10674.08
  • 12576.20
  • 146.91
weather Тошкент: +26.6°C
Detail image
Халқаро допинг текширув агентлиги(ITA) жорий йилнинг 23 июль – 8 август кунлари Токиода ўтказилган ёзги олимпия ўйинлари жараёнида олинган текширувлар натижасини эълон қилди.

"Токио-2020" учун белгиланган допинг-текширув дастурига биноан 171 та давлатнинг 4250 нафардан зиёд спортчисидан олинган 6200 та допинг ташхислари ўтказилган.

Текширув хулосаларига кўра, олимпия ўйинлари жараёнида олинган допинг-тестда 6 нафар спортчи халқаро антидопинг қоидаларини бузган, деб топилди. Яъни уларнинг танасида тақиқланган модда борлиги аниқланган ва қоидабузарларнинг иши Спорт арбитраж судининг антидопинг бўлимига ҳамда тегишли спорт федерацияларига юборилган. Лекин маълумотда допинг аниқланган спортчиларнинг исми-шарифи ва мамлакати келтирилмаган.

ITA хабарида қайд этилишича, 34,6 фоиз тестлар мусобақадан ташқарида, 65,4 фоизи эса беллашувлар жараёнида олинган.

 

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўхшаш янгиликлар