• 10674.08
  • 12576.20
  • 146.91
weather Тошкент: +26.4°C
Detail image

Агар iPhone 13'лар тақдимотини интиқиб кутаётган бўлсангиз, хурсанд бўлаверинг: купертиноликлар кейинги ҳафта янги смартфонларини тақдим қилади.

ЎҚИНГ: iPhone 13'лар нархлари маълум бўлди

Илгарироқ, iPhone 13 линейкаси 14 сентябрь куни тақдим қилиниши хабар берилган эди. TechRadar нашри ушбу маълумотни тасдиқламоқда.

Apple, одатда, асосий iPhone маросимларини бир ҳафта олдин эълон қилади. Демак, янги iPhone'лар тақдимоти ҳақида 7 сентябрь куни, яъни бугун хабар топамиз.

Бу шунчаки асоссиз тахмин эмас. Охирги бир неча йилдан буён iPhone'лар, жумладан, iPhone 11 ва iPhone 12'ларнинг тақдимоти ҳақида маросимдан бир ҳафта олдин хабар берилган. Apple'да шундай анъана бор. Янги iPhoneълар ҳам бу анъанани четлаб ўтмаслиги керак.

iPhone 13'нинг ўзи тақдим қилинажак ягона смартфон бўлмайди. iPhone 13 mini, iPhone 13 Pro ва iPhone 13 Pro Max моделлари, шунингдек, бошқа янги Apple маҳулотлари ҳам намойиш қилинишини кутиш мумкин.

ЎҚИНГ: Apple iPhone нархлари билан танишамиз (2021 йил, августь)

Булар қаторига Apple watch 7 ва янги iPad (2021) киради. Кам эҳтимол билан, Apple Watch SE 2 ва iPad Mini 6 қурилмаларини кутсак ҳам бўлади. Лекин Apple янги iPad ва Apple Watch 7 қурилмаларига бўлган эътибор камаймаслиги учун Apple Watch SE 2 ва iPad Mini 6'ларни кейинги ҳафта чиқармаслиги эҳтимоли юқори.

Ҳозирга қадар тарқалган миш-мишларга кўра, iPhone 13'лар Wi-Fi 6E алоқаси, бироз яхшиланган аккумулятор ва кўз ҳаракатини кузатувчи янгича функцияга эга бўлиши айтилмоқда. Кўзни кузатувчи функциянинг вазифаси экраннинг сиз эътибор бермаётган қисмларини блурга олишдан иборат. Натижада, атрофингиздагилар сиз телефонда нима кўраётганингизни қараб аниқ била олмайди.

Агар Apple ўз режаларини шу ҳафта маълум қилса, бошқа компаниялар ҳам келаси ҳафта тақдимот ўтказади. Бир неча янги смартфонлар тақдим қилинади.

Бугун Oppo ўзининг янги смартфонларини намойиш қилади. Шундан кўп ўтмай, яъни 9 сентябрь куни realme ҳам ўзининг узоқ кутилган realme Pad планшетини оммага кўрсатади.

Xiaomi ҳам 15 сентябрь куни тақдимот ўтказиши ҳақида постлар эълон қилиб келмоқда. Янги тақдим қилинадиган қурилмалар Xiaomi Mi 11T смартфони ва Mi Pad 5 планшети бўлиши мумкин.

Агар Apple 14 сентябрь куни тақдимот ўтказса, ҳамманинг эътибори Xiaomi'дан Apple'га қаратилади, албатта. Бундан ташқари, Oppo ва realme компаниялари ҳам купертиноликлар соясида қолиши турган гап.

ЎҚИНГ: Марк Гурман: "Apple бармоқ изи сканерини синаб кўрди ҳамда ундан воз кечди"

Ўхшаш янгиликлар