• 10507.46
  • 12586.89
  • 136.97
weather Тошкент: +17.5°C
Detail image

Samsung ўзининг кўплаб Galaxy смартфонларига Android 11 тизимини етказиб беришга ҳаракат қилмоқда. Эндиги навбат 2019 йилда ишлаб чиқарилган A70 гаджетига.

Смартфон ўтган йили февраль ойида Android 10 тизимига ўтган эди. Энди эса A70 Android 11 операцион тизими ва OneUI 3.1 қобиғи билан таъминланади. Янгиланиш май ойигача давом этади.

ЎҚИНГ: Android 11 тизимига ўтувчи Galaxy смартфонлари сони яна биттага кўпайди

Янги прошивка ҳозирда Украинада улашиляпти. Тез орада эса бошқа давлатларда ҳам A70 смартфонига Android 11 жўнатилади.

Прошивка модель рақами A705FNXXU5DUC6 бўлиб, унинг ҳажми 1.9GB'ни ташкил қилади. Янгиланиш 2021 март хавфсизлик патчини ҳам ўз ичига олган.

A70 смартфони энг охирги Android янгиланиш ва OneUI қобиғини қабул қиляпти. Катта эҳтимол билан ушбу гаджетга Android 12 тизими келмайди.

ЎҚИНГ: Samsung икки йиллик смартфонларига ҳам Android 11 базасидаги One UI 3.1 прошивкасини тарқатяпти

Ўхшаш янгиликлар