• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image

Бир неча ойлик миш-мишлар ва узоқ кутишлардан сўнг Samsung ваниҳоят ўзининг Galaxy А сериясидаги энг машҳур ва юқори техник хусусиятларга эга ҳамёнбоп ўрта синф смартфонлари – Galaxy А54 5G ва Galaxy А34 5G моделларини расман тақдим қилди. Кутилганидек, бу йил Galaxy А74 5G модели йўқ ва смартфонлар ортиқча дабдабаларсиз тақдим қилинди.

Гарчи юқори модел бўлса, ҳам Galaxy А54 модели Galaxy А34 га қараганда кичикроқ экранга эга – қурилма 1200 нит максимал ёруғликка чиқа оладиган 6.4 дюймли FHD+ резолюциядаги Super AMOLED дисплей билан жиҳозланган ва у 120 герц янгиланиш тезлиги ҳамда Висион Боостер технологиясини қўллаб-қувватлайди. Galaxy А34 ҳам худди шундай, фақат каттароқ, 6.6 дюймли экранга эга. Смартфонлар ўлчами ва оғирлиги қуйидагича:

  • Galaxy А54 – 158.2×76.7×8.2 мм, 202 грамм
  • Galaxy А34 – 161.3×78.1×8.2 мм, 199 грамм

Тасвирга олиш борасида иккала смартфонлар ҳам бир қанча янгиланиш ва яхшиланишларга эга. Қуриламаларнинг орқа ва олд камералари қуйидагича:

  Galaxy А54 Galaxy А34
Орқа камераси

12 мегапикселли (f/2.2) ултра-кенг камера

8 мегапикселли (f/2.2) ултра-кенг камера

50 мегапикселли (f/1.8, OIS) асосий камера

48 мегапикселли (f/1.8, OIS) асосий камера

5 мегапикселли (f/2.4) макро камера

5 мегапикселли (f/2.4) макро камера

Олд камераси

32 MP (f/2.2) олд камера 

13 MP (f/2.2) олд камера 

Капот остида Galaxy А54 модели 5 нанометрли Exynos 1380 чипсети билан жиҳозланган бўлса, Galaxy А34 модели MediaTek'нинг Dimensity 1080 чипсетида ишлайди. Қурилмаларни 6 ё 8 GB RAM билан 128 ёки 256 GB хотира билан топишингиз мумкин. Албатта, хотирани 1 TB гача microSD чип билан кенгайтириш мумкин. Қурилмаларнинг батареяси 5000 мА/соат ва уни 25 Вт тезликда зарядласа бўлади. Компания ўз смартфонларининг батареяси 2 кунгача етишини таъкидлайди.

Смартфонлар Android 13 га асосланган One UI 5.1 операцион тизимида ишлайди ва улар тўрт йил катта операцион тизим янгиланиши билан 5 йил хавфсизлик янгиланиши қабул қилишади. Қолаверса, иккала моделлар ҳам IP67 сув, чанггдан ҳимоя сертификатига ва экран остида бармоқ изини сканерлар хусусиятига эга. Афсуски, смартфонлар симли наушник уясига эга эмас.

Galaxy А54 модели лайм, графит, бинафша ва оқ, Galaxy А34 эса жиловланиб турадиган лайм, графит, бинафша ва кумуш рангларда таклиф қилинади. Улар шу ойдан бошлаб Европа ва бир қанча Осиё мамлакатларида сотувга чиқарилади. Нархлар Европа бозорларида қуйидагича бўлади:

  Galaxy А54 Galaxy А34
6/128 GB 490 евро (≈523 доллар) 390 евро (≈417 доллар)
8/256 GB 550 евро (≈587 доллар) 460 евро (≈491 доллар)

Айтиш керакки, Осиё мамлакатлари учун бу нархлар ўзгариши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар