• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image

Samsung компанияси янги 200 мегапикселли ISOCELL HP3 сенсорини тақдим этди. Ундаги пиксел ҳажми 0.57 микрон бўлиб, бу аввалги авлод сенсорининг пикселидан 12% га кичикроқ ҳисобланади. Тасвирларни жойлаштиришнинг янги алгоритм сабаб сенсор тезкор автофокус ва ёрқин HDR'ни тақдим этди. 

Янги сенсор ISOCELL HP1 эълон қилинганидан тўққоз ой этиб тақдим этилди. Ҳали 200МП камерага эга бўлган смартон ишлаб чиқарилмаган бўлса-да, техник жиҳатдан бу смартфонлар учун биринчи 200 мегапикселли сенсор ҳисобланади. 

Samsung сенсорнинг пиксел ҳажмини 0.64 микрондан кичрайтиришга муваффақ бўлди. Бу эса сенсор ҳажмини аввалги авлодникидан 20% га кичикроқ, аниқроқ қилиб айтганда, 1/1.4 дюймга кичрайишига сабаб бўлган. 

Тўртта пикселнинг биттага бирлашиши 50 мегапикселли сурат учун 1.12 микрон пикселларни қўшади. ультра-қоронғу суратлар учун эса сенсор 16 пикселни биттага бирлаштиради, бу эса 12.5 мегапикселли суратлар учун катта ҳажмдаги 2.24 микрон пикселларни тақдим этади. 

Samsung шунингдек, Suler-QPD автофокуслаш ечими билан мақтана олади. Барча пикселлар автофокус имкониятлари билан жиҳозланган ва ҳар тўртта кластерда горизонталь ва вертикал йўналишдаги фазалар фарқини аниқлай оладиган битта линза мавжуд. Сенсор 8K форматда видеони 30 кадр тезликда ва 4K 120 кадр тезликда суратга олиши мумкин.

Такомиллашган Smart-ISO Pro функцияси энди HDR унумдорлигини ошириш учун уч босқичли – паст, ўрта ва юқори ISO режимидаги маълумотларни бирлаштиради. ISOCELL HP3 тасвирни 4 триллион рангда (14 бит чуқурликда) тақдим этади, бу аввалги ҲП1 дан 64 баравар кўп деганидир. 

Samsung смартфон ишлаб чиқарувчи компанияларга ISOCELL HP3 сенсорларини тақдим этишга тайёр ва бу йилдан сенсорни оммавий ишлаб чиқариш бошланишини кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung энди Galaxy M13'нинг 5G версиясини тақдим этади 

Ўхшаш янгиликлар