• 10657.35
  • 12572.48
  • 143.91
weather Тошкент: +26.3°C
Detail image

realme компанияси ўз флагманларининг Master Edition талқинини чиқаришга одатланган. Мазкур қурилмалар премиум кўринишга эга бўлиб, улар ёрдамида бренд турли материал ва умумий премиум дизайнни намойиш қилади.

ЎҚИНГ: realme GT 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Япон саноат дизайнери Наото Фукусава realme GT Master Edition ва GT Мастер Exploration Edition флагманлари дизайни яратувчиси ҳисобланади.

Икки янги қурилма дизайнига илҳом чизиқили нақшларга эга, силлиқ теридан ишланган жомадонлардан олинган. Смартфонларнинг, шунингдек, анъанавий музлатилган шиша панелли версиялари ҳам мавжуд.

GT Master Exploration Edition модели 6,55 дюйм диагоналли Super AMOLED қайрилма экран, 120Hz янгиланиш частотаси ва FHD+ аниқлигига эга. Master Edition эса 6,43 дюймли Super AMOLED ясси панель билан жиҳозланган бўлиб, дисплейнинг янгиланиш частотаси 120Hz'га тенг. Ҳар икки смартфонда 32МП селфи камера ҳамда экраности бармоқ изи сканери мавжуд.

Орқа панелда эса, икки модель камералари жамланмасида бироз фарқ бор. Exploration Edition 50МПлик Sony IMX766 асосий сенсори ва тасвирни оптик барқарорлаштириш (OIS) имконига эга. Қолган икки камера эса 16МП ультракенг ва 2МП макро камералардир.

Стандарт модель эса 64МП асосий, 8МП ультракенг ва 2МП макро камералар билан жиҳозланган. Чипсетларда ҳам тафовут мавжуд: Exploration Edition Snapdragon 870'да, стандарт модель эса Snapdragon 778G SoC'да ишлайди. Тезкор хотира ҳажми 8ГБ ва 12ГБ бўлса, ички хотира 128ГБ ва 256ГБ.

Exploration Edition 4,500 мАс аккумулятор билан жиҳозланган бўлса, Master Edition кичикроқ 4,300 мАс сиғимли аккумуляторга эга. Ҳар икки девайс қадоқ таркибига киритилган SuperDart қувватлагичи билан 65 ваттда заряд олади.

realme GT Master Edition кулранг, оқ ва градиент рангларда мавжуд бўлиб, унинг 8ГБ/128ГБ талқинини 370 долларга, 8ГБ/256ГБ талқинини 400 долларга харид қилиш мумкин.

realme GT Мастер Exploration Edition кулранг ва ўрик рангларида сотилади. 8ГБ/128ГБлик версия 432 доллардан, 12ГБ/256ГБ конфигурацияли модель эса 478 доллардан бошланади. Дастлабки сотувлар 30 июлдан Хитойда бошланиши режаланган.

ЎҚИНГ: realme 8 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Ўхшаш янгиликлар