• 10650.06
  • 12497.85
  • 146.08
weather Тошкент: +17.3°C
Detail image

Poco суб-бренди Redmi K40 Gaming Edition смартфонига ўхшаш F3 GT смартфонини тақдим этди. Янги смартфон кўриниш ва ўлчамлари жиҳатидан K40 Gaming Edition смартфон билан деярли бир хил.

ЎҚИНГ: MIUI 13'га ўтадиган Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари рўйхати эълон қилинди

Poco F3 GT смартфонига 6.67 дюймли AMOLED дисплейи ўрнатилган бўлиб, дисплей 120Hz экран янгиланиш частотаси ҳамда FullHD резолюцияга эга. Дисплейнинг юқори қисми ўртасида айланасимон тирқиш бўлиб, унда селфи камера жойлашган. Қурилмани иккала томондан Gorilla Glass 5 шишаси ҳимоялаб туради. Poco F3 GT'нинг ўнг томон ромида сизиб чиқувчи моддий триггерлар жойлашган.

Смартфонинг барқарор ишлашига MediaTek Dimensity 1200 чипи жавоб беради. Қурилманинг 6/8ГБ тезкор хотира, 128/256ГБ доимий хотирага эга турлари мавжуд.

Poco F3 GT смартфонида Game Turbo функцияси бўлиб, ушбу функция ўйин вақтида турли хил созланмаларни бажаришга имкон беради.

Қурилманинг камералар модулида 64МП асосий камера, 8МП ультракенг камера, 2МП макро камера жойлашган. Аккумулятор ҳажми 5,065 мАс бўлиб, уни 67 ваттда қувватлаш мумкин. Poco F3 GT Android 11 операцион тизимига асосланган MIUI 12.5 график қобиғида ишлайди.

Смартфонинг Black ҳамда Silver рангли турлари мавжуд. Смартфонга олдиндан буюрмалар 24 июлдан бошланса, 26 июлдан эса смартфонни дўкон расталаридан сотиб олиш мумкин.

Смартфон савдосида Poco бироз ноодатий бўлган тескари нархлаш стратегиясидан фойдаланади. Биринчи ҳафтада 6/128ГБ хотира турига эга бўлган Poco F3 GT 350 доллардан сотилади. Иккинчи ҳафтада эса смартфон нархи 355 долларга ошади. Кейинчалик эса смартфон ўзининг асл нархида яъни, 362 доллардан сотилади.

Смартфоннинг 8/128ГБ хотира ҳажмига эга бўлган тури дастлаб 367 доллардан сотила бошласа, кейинчалик унинг нархи 390 долларга ошади. 8/256ГБ тури эса дастлаб 402 доллардан сотила бошлайди, кейинчалик унинг ҳам нархи ошиб, 416 доллардан сотилади.

ЎҚИНГ: Android 12 тизимига янгиланувчи ва ундан маҳрум Xiaomi, Redmi, POCO ҳамда Black Shark смартфонлари бешта рўйхатда

Ўхшаш янгиликлар