• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +10°C
Detail image

Ҳозирги кунда бармоқ изи сканерлари фақатгина флагман смартфонларга эмас, балки бюджет синфига мансуб смартфонларга ҳам ўрнатилмоқда. Ушбу технология йиллар сайин ривожланиб, янада тез ва аниқ ишлаш босқичига етиб келди. 

ЎҚИНГ: SoC нима? 

Келинг, яхшиси бармоқ изи сканери қандай ишлаши ҳақида гаплашамиз. 

Оптик бармоқ изи сканери 

Оптик бармоқ изи сканери бармоқ изини олиш ва таққослашнинг энг эски методи ҳисобланади. Номидан айтиб турибдики, ушбу технология оптик тасвирни — асосан фотосуратни нусха олишга таянади. Кейин у тасвирнинг энг ёруғ ва қоронғи қисмларини таҳлил қилиш ва сиртдаги из ҳамда белгиларни аниқлаш учун алгоритмлардан фойдаланади. 

Смартфон камералари сингари бармоқ изи сенсорлари ҳам чекланган резолюцияда ишлайди. Резолюция қанчалик баланд бўлса, сенсор бармоқ изининг тўлиқ тафсилотларини аниқлай олади ва хавфсизлик даражасини оширади. 

Бироқ оддий камерага нисбатан бармоқ изи сенсорлари юқори контрастли суратларни олишга қодир бўлади. Бармоқ изини аниқлаш учун оптик сканерларнинг ҳар бир дюймида кўплаб диодлар бўлади. 

Бармоқ сканер устига қўйилганда тасвирни ёритиш мақсадида сканер LED ёки дисплей ёруғлигидан фойдаланади. 

Оптик сканерларни алдаш унчалик қийин эмас. Бу уларнинг энг катта камчилиги ҳисобланади. Технология фақат 2D тасвирни олиш учун мўлжалланганлиги сабаб, протезлар ва ҳатто сифатли расмлар ҳам ушбу технологияни алдаш учун етарли. 

Бу турдаги сканерга махфий тафсилотларни ишониб топшириш ҳақиқатан ҳам хавфсизликдан ҳоли эмас. Шундай қилиб, саноат янада хавфсиз гибрид эчимларга ўта бошлади. 

Хавфсизликка талаб ортиб бораётганлиги сабабли, смартфонларга капаситив ва оптик-капаситив гибрид сканерлар ўрнатила бошланди. Ушбу сканерлар ҳақиқий бармоқни аниқлаш учун капаситив зондлаш билан бир қаторда оптик бармоқ изи маълумотларидан фойдаланади. Технологиянинг арзонлашиши уни ўрта нархдаги қурилмаларда ҳам бўлишига замин яратди. 

Рамкасиз дисплейларнинг оммалашиши сабаб, кичик оптик модуллар яна қайтмоқда. Уларни дисплей ойнаси остига ўрнатиш мумкин. Бу учун улар катта майдонни талаб қилмайди. Ушбу турдаги сканерлар нам ёки ҳўл бармоқ билан ҳам ишлай олади. 

ЎҚИНГ: AMOLED дисплей нима? 

Ўхшаш янгиликлар