• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25.8°C
Detail image

Ўтган йили OpenAI тақдим қилган ChatGPT сунъий интеллекти ўзининг ажойиб матн яратиб бериш технологияси билан жуда қисқа вақт ичида катта шуҳрат қозонди. Бироқ, у бир қанча камчиликларга эга бўлган GPT-3 технологиясида ишлар эди. Бугун эса OpenAI унинг янги авлодини тақдим қилди.

OpenAI ўзининг GPT катта тил моделининг янги авлоди, GPT-4 версиясини чиқарди. У ҳозирги ChatGPT технологиясидан анча хавфсизроқ ва креативроқ ҳисобланади. Маълум бўлишича, янги GPT версияси Американинг адвокатлар учун Uniform Bar имтиҳонидан 90 фоизли баҳо олган. ChatGPT худди шу имтиҳондан 10 фоизли баҳо олган эди.

Фото: 9To5Google

GPT-4 нинг яна бир энг эътиборли хусусияти – бу унинг энди нафақат матнлар балки суратлар билан ҳам ишлай олади. Бунга мисол қилиб, OpenAI ўзининг GPT-4 саҳифасида бир нечта маҳсулотлар: тухум, сут, ун ва бошқаларни ўз ичига олган сурат билан улар орқали нималар тайёрлаш мумкинлигини сўрайди. Натижада эса GPT-4 технологияси келтирилган масаллиқлардан қандай пишириқлар тайёрлаш мумкинлигини матн кўринишида чиқариб беради.

Шунингдек, энди GPT-4 ҳозирги GPT-3 дан кўра кўпроқ сўров матнини қабул қила олади – 25 минг сўз.

"Гарчи кўпгина реал ҳолатларда одамларга қараганда камроқ қобилиятли бўлса-да, турли хил профессионал ва академик мезонларда инсон даражасида ишлай олади", – дейди OpenAI ўзининг GPT-4 технологияси ҳақида.  

GPT-4 API хизматидан фойдаланиш учун навбатга туришингиз керак, аммо катта тил моделининг ўзи аллақачон ChatGPT'га бириктирилган ва ундан сиз ChatGPT Plus пуллик обунаси (ойига 20 доллар) орқали фойдаланишингиз мумкин (агар Ўзбекистонга қўйилган чекловларни айланиб ўта олсангиз).

Ўхшаш янгиликлар