• 10830.17
  • 11391.17
  • 203.96
weather Тошкент: +26.2°C
Detail image

Ушбу воқеа кутилган эди, энди расман маълум бўлди: Nothing phone (1) АҚШ ҳудудида сотилмайди. Кеча phone (1)'нинг 100 та чекланган версияси ким ошди савдосига қўйилди. Уларнинг ҳеч бири Шимолий Америкадаги маҳаллий операторларни қўллаб-қувватламаслиги маълум бўлди. 

«Биз phone (1) моделини дунёнинг барча ҳудудларига етказмоқчи бўлсак-да, асосий эътиборни ички бозорларга, жумладан, Буюк Британия ва Европага қаратмоқдамиз, бу ерда биз етакчи маҳаллий операторлар билан ҳамкорлик қиламиз. Маълумки, смартфонни ишга тушириш учун унинг мамлакатдаги уяли технологиялар томонидан қўллаб-қувватланишинидан тортиб, алоқа операторлари билан ҳамкорликгача бўлган ҳаракатлар кўп вақт талаб этади ва биз ҳали ёш бренд бўлганимиз сабабли, бу борада стратегик ҳаракатларни амалга оширишимиз керак», - деди Nothing, PCMag'га берган баёнотида.

Verizon оператори қора рўйхатда бўлган смартфонларга ўзининг тармоғидан фойдаланишга имкон бермайди. AT&T ҳам ўзининг тармоғидан фойдаланиш учун фақат рухсат этилган смартфонларга беради. 

T-Mobile эса очиқроқ оператор, лекин у Европа операторлари каби бир хил диапазонлардан фойдаланмайди, шунинг учун тармоқ қамрови ноаниқ бўлади.

Компания келажакда АҚШда ўз смартфонини сотувга чиқаришни режалаштирмоқда, бироқ бу учун компания биринчи навбатда камида битта йирик оператор билан ҳамкорликни йўлга қўйиши керак. Nothing асосчиси Карл Пеи буни аввал ҳам уддалаган, OnePlus 6 смартфони АҚШ ва Канадада бир нечта операторларни қўллаб-қувватлаган ҳолда сотилган.

Эслатиб ўтамиз, Nothing Phone (1) смартфонининг тақдимоти 12 июлда бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

ЎҚИНГ: realme компанияси 100 долларлик смартфонни тақдим этди 

Ўхшаш янгиликлар