• 10692.00
  • 12447.63
  • 150.46
weather Тошкент: +6.8°C
Detail image

iPhone 13 серияси расман 24 сентябрь, жума куни сотувга чиқарилди. Смартфонни сотиб олган харидорлар ProMotion функцияси доимий ишламаётганлигини пайқашди.

ЎҚИНГ: iPhone 13 сериясининг аккумулятор сиғими маълум бўлди

iPhone 13 Pro ва 13 Pro Max смартфонларида Apple ProMotion дисплей функцияси бўлиб, улар 120Hz экран янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайди. Бу хусусият iPad Pro'ларга 2017 йилда қўшилган эди. Ниҳоят, бу йилдан iPhone'лар ҳам ушбу функцияга эга бўлди.

iOS 15 тизими барча иловаларда ProMotion функциясини қўллаб-қувватлайди, бироқ 9to5Mac кўплаб иловалар 120Hz частотада ишламаётганлиги ҳақида хабар бермоқда.

Apple'нинг биринчи томон иловаларида дисплей 120Hz да ишламоқда. Муаммо учинчи томон иловаларида бўлмоқда.

Apple эса учинчи томон иловаларининг яратувчиларига 120Hz янгиланиш частотасини илова қўллаб-қувватлаши учун унга янги info.plist калитни қўшиш кераклигини айтмоқда.

ЎҚИНГ: Apple iPhone 13 линейкаси, янги iPad'лар ва Watch Series 7 сотувга чиқди

Ўхшаш янгиликлар