• 10657.35
  • 12572.48
  • 143.91
weather Тошкент: +27.9°C
Detail image

Samsung ўзининг Galaxy M21 смартфонини ўтган йили мартда тақдим қилган эди. Энди эса қурилманинг Samsung Galaxy M21 2021 Edition талқини чиқарилди.

ЎҚИНГ: Xiaomi энди Apple'ни ҳам ортда қолдириб, Samsung'га рахна солмоқда

Galaxy M21 2021 Edition ва ўтган йилги модель ўртасида катта фарқ йўқ. Орқа панель бироз ўзгартирилиб, асосий камера сифатида Samsung'нинг 48МП GM2 сенсори қўйилган. Смартфон Android 11 базасидаги One UI 3.1 Core интерфейсида ишлайди. Бу One UI 3.1 нинг бироз кучсизлантирилган талқинидир.

Қолган техник жиҳатлар ўзгармаган. Яъни смартфон Exynos 9611 SoC, 6,4" FullHD+ Super AMOLED экран, 15 ваттда қувватланувчи 6,000 мАс аккумулятор ва орқа панелга ўрнатилган бармоқ изи сканерига эга.

Селфи камера 20МП резолюцияли бўлса, орқа панелдаги асосий камера 48МП, ультракенг камера 8МП, сатҳ камераси эса 5МП.

Samsung Galaxy M21 2021 Edition қурилмаси Charcoal Black ва Arctic Blue рангларида, икки хил хотира конфигурацияси — 4ГБ/64ГБ ва 6ГБ/128ГБ талқинида мавжуд. Нархи эса мос равишда 170 ва 195 доллар.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy M22'нинг техник жиҳатлари ва рендерлари сиздирилди

Ўхшаш янгиликлар