• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +10°C
Detail image

Бир неча кун аввал Samsung компанияси ўзининг Galaxy А34 ва Galaxy А54 ўрта синф смартфонларини тақдим қилди, лекин улар бу йилги Galaxy АХ4 линиясининг энг охиргилари эмас – Galaxy А24 моделининг расмий рендерлари ва техник хусусиятлар тарқалиб кетди.

Смартфоннинг қизил рангли вариантига бир қарашда Galaxy А14 ёки унинг лайм ва кумуш ранглисига қараб эса Galaxy А34 ни эслашингиз мумкин. Йўқ, бу униси ҳам, буниси ҳам эмас. Ушбу модел уларнинг ўртасида жойлашган, яъни у А34 дан паст, А14 дан эса юқорироқда туради.

Ўтган йилги Galaxy А23 давомчиси, 162.1×77.6×8.3 мм ўлчам ва 195 грамм оғирликка эга бўлади. Унинг FHD+ резолюциядаги 6.5 дюймли Super AMOLED дисплейи 90 герц тезликда янгиланади ва у 1000 нит максимал ёруғликни чиқа олади. Экран Galaxy А34 моделида бўлгани каби Infinity-U рамкасига эга ва "U" тирқиши 13 MP (f/2.0) селфи камерасини ўз ичига олади.

Смартфон орқа томонида Galaxy S23 стилидаги учлик камералар жойлашувини кўришингиз мумкин. Уларнинг асосийси f/1.8 диафрагмали 50 MP OIS камера бўлса, яна бири 5 MP (f/2.2) ултра-кенг, бошқаси эса 2 MP (f/2.4) макро камера ҳисобланади.

Қурилма MediaTek'нинг Helio G99 чипсетида 4 GB RAM ва 128 GB (microSD билан 1 TB гача кўпайтириш мумкин) хотирага уланган ҳолда 25 Вт тезликда зарядланадиган 5000 мА/соат батарея билан, албатта, One UI 5.1 версиясида ишлайди.

Қўшимчасига, смартфон ён томонда жойлашган бармоқ изини аниқлаш сканери ва 3.5 миллиметрли симли наушник уясига билан ҳам таъминланган.

15 март куни ўзининг Galaxy А14, Galaxy А34 ва Galaxy А54 смартфонларини Туркия бозори учун тақдим қилганида Samsung компанияси "сериянинг яна бир аъзоси, Galaxy А24" яқин ойларда Туркия бозоридан жой олишини тасдиқлаган эди. Афсуски, смартфон қачон, қандай нархда сотувга чиқарилиши ҳозирча номаълум.

Ўхшаш янгиликлар