• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +7°C
Detail image

Смартфонни тезкор зарядлаш технологиялари пойгаси давом этмоқда. Таниқли электроника маҳсулотлари бренди Infinix, 240 Вт тезликда кетаётган Realme брендидан ўзиб кетди. Унинг тезлиги 260 ваттни ташкил қилади. У энди 300 Вт тезлик билан биринчи ўринни эгаллаб турган Redmi'ни қувиб ўтиши керак.

Ҳа, Infinix тезкор қувватлаш борасида навбатдаги қадамни ташлади. Компания 260 Вт тезликдаги симли ва 110 Вт тезликдаги симсиз зарядлаш технологияларини тақдим қилди. Маълум бўлишича, янги симли зарядланиш технологияси билан сиз смартфонингизни 0 дан 25% гача 1 дақиқада, 100% гача эса 8 дақиқадан кам вақтда қувватлай оласиз. Янги симсиз зарядлаш технологияси, смартфонни 0 дан 100 гача атиги 16 дақиқада қувватлаш имконини беради.

Расмий пресс-релизга кўра, симли зарядлаш самарадорлиги 98,5% ни ташкил қилади. Бунда 4400 мА/соат батареяни 1000 мартадан ортиқ қувватланганидан кейин у ўзининг дастлабки ҳолатдаги қувватининг 90 фоизини сақлаб қолиши мумкин.

110 Вт симсиз зарядлашда эса турли хил архитектурадаги махсус тайёрланган кичик сезгир қувват берувчи ғалтаклардан фойдаланилган. Улар ички қаршиликни камайтиради ва смартфон заряд олаётганида унинг ҳарорати ошишини пасайтиради.

Infinix ўзининг янги технологиялари бу йилги Infinix Note смартфонида қўлланишини тасдиқлади, шундай экан биз тез орада уларни амалда кўришимиз мумкин бўлади.

Ўхшаш янгиликлар