• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Қарши ҳужум давомида Украина жуда кўп одамини йўқотди, аммо фронтда сезиларли муваффақиятга эриша олмади, деб ёзди америкалик тадбиркор Илон Маск Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида.
“Бунчалик кичкина натижа учун жуда кўп ўлим”, – деди у.
Миллиардер тадбиркор Девид Сакснинг УҚК муваффақиятсиз қарши ҳужуми ҳақидаги постига шундай изоҳ қолдирган.
Сўнгги пайтларда Маск Қрим яқинида Starlink сунъий йўлдош интернет хизматини чеклаб қўйгани ва шу тариқа Украина ҳарбий-денгиз кучларининг дронлар билан Қора денгиз флоти кемаларига ҳужумини бартараф этгани учун танқид остида қолди.
Маскнинг ўтган ҳафта эълон қилинган таржимаи ҳолида бу қарорни SpaceX “катта урушда” иштирок этишини истамаслиги билан изоҳлаган. Кейинчалик миллиардернинг ўзи Starlink ни ёқишдан бош тортишини Қримга ҳам тегишли Америка санкциялари бунга йўл қўймаслиги билан боғлади.
УҚК тўрт ойдан бери Жанубий Донецк, Артемовск ва Запорожье йўналишларида НАТО тайёрлаган ва Ғарб ҳарбий техникаси билан қуролланган жанговар бригадалар ёрдамида қарши ҳужум уюштирмоқда. Аммо улар фронтнинг бирон бир соҳасида муваффақиятга эриша олмадилар. Украина армиясининг йўқотишлари аллақачон 70 минг киши ва 18 минг техникадан ошган.
Владимир Путиннинг сўзларига кўра, бу шунчаки хужумнинг тўхтаб қолиши эмас, балки буткул муваффақиятсизликдир. АҚШ ва Европа ОАВ лари ва ҳарбий экспертлар ҳам Киевнинг ёзги кампанияси муваффақиятсиз бўлганини ёзмоқда. Шу билан бирга, улар Россиянинг миналанган майдонлари ва қатламли мудофаа тизимининг самарадорлигини қайд этишмоқда.

Ўхшаш янгиликлар