• 10581.03
  • 12645.39
  • 145.92
weather Тошкент: +28.1°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. 10 май куни савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Франция Ҳукуматлараро комиссиясининг 8-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда Франция капитали иштирокидаги 44 та корхона қурилиш, туризм, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритмоқда . Хусусан, “Airbus”, “Total Eren”, “Eiffage”, “Thales”, “Vinci”, “Rungis”, “Orano”, “Suez”, “Leroy Merlin”, “Sanofi”, “Fives” каби йирик француз компаниялари билан қўшма лойиҳалар ишга туширилган.
Йиғилиш якунлари бўйича имзоланди:
Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Франция Ташқи савдо ва иқтисодий жозибадорлик вазирлиги ўртасида 2021-2030 йилларга мўлжалланган икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик учун “Йўл харитаси”;
Франция тараққиёт агентлиги билан 2021-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
“Белдирсой-Чимён-Нанай” халқаро умуммавсумий курортини яратиш лойиҳасини молиялаштириш бўйича молиявий баённома;
“Suez” компанияси томонидан амалга оширилаётган Тошкент шаҳрида сув таъминоти тизимини модернизация қилиш ва бошқариш лойиҳасини молиялаштириш тўғрисида молиявий баённома;
“Total Eren” компанияси томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки ва “Proparco” Франция тараққиёт агентлиги бўлинмаси билан биргаликда Самарқанд вилоятида қуёш электр станциясини қуриш бўйича молиявий битим.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари ҳамда Франция компаниялари ўртасидаги ҳамкорликка оид қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.
Страны мира. Франция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2021
Кеча, 12:39
181

Ўхшаш янгиликлар