• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантириш борасидаги ишларни давом эттиради. Бу ҳақда Кремль сайтида эълон қилинган Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг қўшма баёноти матнида маълум қилинди.
“Томонлар савдо-иқтисодий ва ҳамкорлик алоқаларини янада чуқурлаштириш мақсадида Ўзбекистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантириш бўйича ҳамкорликни давом эттиради”, — дейилади ҳужжатда.
Маълумот учун, Ўзбекистон бугун ЕОИИда кузатувчи мақомга эга.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 8 май куни кузатувчи давлат раҳбари сифатида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг юбилей мажлисида иштирок этган. Унда Ўзбекистон Ҳукумати ва Евроосиё иқтисодий комиссияси ўртасида ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган қўшма тадбирларнинг янги комплекс режасини тайёрлаш таклиф қилинган.
Внешнеторговый оборот Узбекистана со странами ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2024
21 Май, 17:15

Ўхшаш янгиликлар