• 10650.06
  • 12497.85
  • 146.08
weather Тошкент: +18.1°C
Detail image

ТОШКЕНТ, 10 фев - Sputnik. 2021 йил 1 мартдан бошлаб бешта давлат билан визасиз режимни жорий этади. Бу президент томонидан имзоланган "Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонда кўзда тутилган.

"Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 10 кунлик муддатга ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган Баҳрайн Қироллиги, Қатар Давлати, Қувайт Давлати, Уммон Султонлиги ва Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудлари фуқаролари учун визасиз режим белгилансин", - дейилади ҳужжат матнида.

Шунингдек, Транспорт-логистика масалаларини тезкор кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссия қуйидаги ваколатлар берилмоқда:

  • хорижий ва маҳаллий авиакомпанияларнинг туризм ва инвестиция йўналишларида авиапарвозларни ташкил этиш ҳамда фаолиятини амалга ошириш чоғида юзага келадиган низоларни музокаралар ўтказиш йўли билан тезкорлик билан ҳал этиш;
  • авиапарвозларга рухсат олиш тизимини соддалаштириш, лоукостерларни жалб этиш, парвозлар географиясини "боғлаш" принципи орқали кенгайтиришга тўсқинлик қилувчи муаммоли масалаларни тезкор кўриб чиқиш ва уларни ҳал этиш;
  • "Очиқ осмон" режими жорий этилган барча аэропортларга янги авиа йўналишлар очиш бўйича хорижий компанияларни жалб этиш,
  • уларнинг лойиҳаларини ўз вақтида ва самарали амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш, уларни бартараф этиш;
  • аэропортларда қуруқликда хизмат кўрсатиш (ground handling) соҳасини такомиллаштириш, белгиланган нархларни қайта кўриб чиқиш ва мақбуллаштириш орқали инвестицияларни жалб қилиш;
  • ҳудудлараро йўналишли автотранспорт қатновларини кенгайтириш, янги қатновларни ташкил этиш, шунингдек, ушбу соҳадаги мавжуд муаммоларни тезкор ҳал қилиш чораларини кўриш;
  • темир йўл транспорти, шу жумладан темир йўл вагонлари ва контейнерлар орқали ташиш тизимига тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш тартибини такомиллаштириш, бу йўналишдаги муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилиш.

Белгиланишича, 2021 йил 1 мартдан бошлаб Ташқи ишлар вазирлигининг масъул шахслари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимлари ички туризм оқимини ташкил қилиш ва хорижий сайёҳларни жалб қилиш бўйича прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаган тақдирда, уларга Қўмита таклифига мувофиқ мукофот тўланади, прогноз кўрсаткичлари бажарилиши таъминланмаган тақдирда эса, белгиланган тартибда интизомий жазо чоралари қўлланилади.

Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда ички туризм оқимини ташкил қилиш ва хорижий сайёҳларни жалб қилишга оид 2021 йил бўйича асосий прогноз кўрсаткичларини ҳамда ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни тасдиқлаш юклатилган.

Ҳар ой якуни бўйича тасдиқланган прогноз кўрсаткичлари юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритиб борилиши белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар