• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Украина можароси узоқ вақтга, балки ўнлаб йилларга чўзилиши мумкин, бу мамлакатдаги амалдаги режим шароитида ҳамма нарса такрорланади, шунинг учун Киевдаги нацистлар ҳокимиятининг табиатини йўқ қилиш керак, деди Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев.
"Бу можаро жуда узоққа, эҳтимол, бу ҳаммаси ўнлаб йилларга чўзилади. Бу янги ҳақиқат, ҳаётнинг янги шартлари. Шундай ҳокимият бўлса, дейлик, уч йиллик сулҳ, икки йиллик можаро бўлади, ва ҳаммаси яна такрорланади. Киевдаги нацистлар ҳокимиятини йўқ қилиш керак", - деди у Ветнамга ташрифи чоғида журналистларга берган интервьюсида.
Аввалроқ Медведев ўзининг Telegram-каналида Украинани Россия ва Европа Иттифоқининг қатор давлатлари ўртасида бўлиш жараёнида махсус операция якунланганидан кейин йўқ бўлиб кетиши мумкинлиги ҳақида ёзганди. Шунингдек, у Киев мағлубиятидан сўнг Украинанинг парчаланиши икки йўлдан боришини истисно этмади. Унинг фикрича, бу Украина давлатчилигининг нисбатан секин емирилиши ёки унинг бир зумда қулаши йўли бўлади.
Россияга, Медведевнинг таъкидлашича, Украинанинг йўқ бўлиб кетиши сценарийси керак, унда "Украинанинг марказий ва бошқа баъзи эгасиз ҳудудлари" аҳолиси Россияга қўшилади ва можаронинг ўзи қайта бошланмаслик кафолати билан тугайди.

Ўхшаш янгиликлар