• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Тошкент ҳайвонот боғидаги жониворлар ўзлари учун аталган янги ўйинчоқларга доим хурсанд бўлишади. Бу ҳақда боғ маъмурияти маълум қилди.
Айтилишича, боғдаги жониворларга бахт улашмоқчи бўлган ташриф буюрувчилар, ўзлари билан ўйинчоқлар ва кўнгилочар буюмларни олиб келишлари мумкин.
“Ўйинлар жониворларнинг жисмоний ҳолатини сақлашда, табиий қобилиятларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади ва албатта зерикиб қолмасликларига ёрдам беради”, дейилади хабарда.
Ҳайвонот боғига топшириш мумкин бўлган ўйинчоқлар:
Зоодўконлардан мушукчалар ва кучукчалар, майда ва йирик тўтиқушлар учун турли ўлчамдаги ўйинчоқлар;
Спорт анжомлари: пишиқ кўптолар, ҳалқалар, кегли ва бошқалар;
Скейтлар, боулинг шарлари. (Ишлатилган бўлса ҳам);
Канистрлар, пластик конуслар ва бочкалар;
Чирмашиб чиқиш ва ястаниб ётиш учун катта ўлчамдаги ғалтаклар ва симли дўмбаралар;
Бақувват арқон ёки ёғоч бўлакларидан ясалган осма беланчаклар;
Табиий материаллардан ясалган арқонлар;
Йирик темир занжирлар;
Турли диаметрдаги ёнғинга қарши шланглар ва пластик қувурлар;
Шланглар ва арқонлардан тўқилган ўйинчоқлар.
Ҳайвонлар ҳаётига хурсандчилик олиб киришни истаган ташриф буюрувчилардан ҳар қандай ёрдам мамнуният билан қабул қилинади.

Ўхшаш янгиликлар