• 10830.17
  • 11391.17
  • 203.96
weather Тошкент: +24.7°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш терминалида янги “Fast Track” хизмати ишга туширилди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.
Хизмат йўловчиларга рейсга рўйхатдан ўтиш, божхона ва паспорт назорати, шунингдек, парвоз олдидан текширувлардан навбатсиз ўтиш имконини беради.
“Fast Track” хизматидан фойдаланиш учун йўловчи жўнаш терминалидаги маълумот бурчагига мурожаат қилиши керак.
© Фото: Uzbekistan AirportsВ аэропорту Ташкента запущена услуга Fast Track
В аэропорту Ташкента запущена услуга Fast Track - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2022
В аэропорту Ташкента запущена услуга Fast Track
© Фото: Uzbekistan Airports
Тўлов амалга оширилганидан сўнг аэропорт ходими йўловчини махсус “коридор” бўйлаб “steril” зонагача кузатиб боради ва у ердан йўловчи мустақил равишда бортга чиқади.
Ушбу хизматининг нархи 170 минг сўм. Шунингдек, оила аъзолари билан учаётган йўловчилар учун “Оилавий” пакет ҳам мавжуд.
Маълумот учун, ушбу хизмат дунёдаги кўпгина аэропортларда жорий этилган. Ундан навбатга вақт йўқотишни истамаган йўловчилар фойдаланади.

Ўхшаш янгиликлар