• 10529.73
  • 12808.36
  • 142.32
weather Тошкент: +22.6°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонунни қабул қилди ва Сенатга кўриб чиқиш учун юборди.
ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси, депутат Расул Кушербаевнинг ёзишича, қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш режалаштирилмоқда:
14, 20, 22, 101 ва 102-моддаларида юқори турувчи сайлов комиссияларининг ваколатларидан қуйи турувчи сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқишни чиқариб ташлаш;
21-моддада Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияси комиссия раиси, раис ўринбосари, котиби ва ўн бир – ўн саккиз нафар комиссия аъзосидан иборат таркибда тузилишини белгилаш;
31-моддадан сайлов бюллетенида номзоднинг эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури), иш жойи кўрсатилиши ҳақидаги нормани чиқариб ташлаш;
38-моддада сайловларда сиёсий партия ёки номзодларни қўллаб-қувватлаб имзо қўйишда фуқаролар паспорт билан бир қаторда идентификация картаси орқали ҳам шахсини тасдиқлаши мумкинлигини белгилаш;
48-моддада сайловчилар билан учрашувлар каби оммавий тадбирлар уларнинг ўтказилиши жойи ва вақти ҳақида туман (шаҳар) ҳокимликлари камида уч кун олдин ёзма равишда хабардор қилинган ҳолда ўтказилиши, бунда, ушбу оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатнома талаб этилмаслигини белгилаш.
Депутатнинг таъкидлашича, қонун лойиҳаси ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг тавсиялари бўйича сайлов тўғрисидаги амалдаги қонунчиликнинг таҳлиллари асосида Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан ишлаб чиқилган.

Ўхшаш янгиликлар