• 10830.17
  • 11391.17
  • 203.96
weather Тошкент: +24.7°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Россияга пилот лойиҳа доирасида мамлакатга кириши мумкин бўлган ўзбекистонлик мигрантлар сонига қўйилган чекловни олиб ташлаш таклиф қилинмоқда. Россия Меҳнат вазирлиги тегишли таклиф билан чиққан.
Ҳозир пилот лойиҳа доирасида 10 минг нафар Ўзбекистон фуқароси Россияга ишлашга бора олади. Ўзбекистон ва Россия тегишли келишувга 2021 йил октябрида эришган эди.
Шунингдек, идора тармоқ тамойилини бекор қилиш тарафдори — ҳозирча мамлакатдан ишчи кучи импорти учун фақат қурилиш сектори ва агросаноат комплекси корхоналари ариза беришлари мумкин, эндиликда тажриба доирасида иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари ташкилотларига ҳам рухсат бериш таклиф қилинмоқда.
Шу билан бирга, пилот лойиҳанинг мақсадли иштироки сақланиб қолади: ишчилар аниқ иш берувчининг талабидан келиб чиқиб жалб этилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябр ойида Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясига юбориш бўйича пилот лойиҳаси бошланганди.
Лойиҳа доирасида номзодларни ишга жалб қилиш билан боғлиқ, жумладан, тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, рус тили, Россия қонунчилиги бўйича имтиҳон топшириш, патент расмийлаштириш ва транспорт харажатлари иш берувчилар томонидан қопланади.
Декабр ойида Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги республиканинг мингдан зиёд фуқароларини ўша пилот лойиҳа доирасида агросаноат мажмуалари корхоналаридаги ишларга жалб қилиш тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаганди.
Қайд этилишича, ишга жойлашиш учун фуқароларга махсус тиббиёт картаси лозим бўлади. Ҳужжат озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарига кириш учун зарур.
Ишчилар сабзавотчилик, боғдорчилик, паррандачилик, чорвачилик ҳамда озиқ-овқат ва қайта ишловчи саноатга керак.

Ўхшаш янгиликлар