• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги Украинадаги Вашингтоннинг ҳарбий-биологик лойиҳаларининг амалга оширилишини тўхтатиш уддасидан чиқди. Бу ҳақда Россия Қуролли кучлари Радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя кучлари (РКБҲ) бошлиғи, генерал-лейтенант Игорь Кириллов маълум қилди.
“Россия Мудофаа вазирлигининг фаол хатти-ҳаракатлари билан Украина ҳудудидаги ҳарбий-биологик лойиҳаларнинг амалга оширилишини тўхтатишга муваффақ бўлинди”, - деди Кириллов АҚШнинг ҳарбий-биологик фаолиятига тааллуқли ҳужжатлар таҳлили юзасидан ўтказилган брифингда.
Унинг сўзларига кўра, шу сабаб Пентагон Украина лойиҳалари доирасида якунланмаган тадқиқотларни жадал Марказий Осиё ва Шарқий Европа мамлакатларига кўчирмоқда.
Шу билан бирга Африка ва Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари – Кения, Сингапур, Таиланд билан ҳамкорликни кучайтирмоқда.

Мавзуга оид:

Ўхшаш янгиликлар