• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Россия Тергов қўмитаси Халқаро жиноий суд (ХЖТ) прокурори ва судьяларига нисбатан жиноий иш қўзғатди, деб хабар берди департамент.

“Тергов қўмитаси Халқаро жиноий суд прокурори Карим Аҳмад Хон, Халқаро жиноий суд судьялари Томоко Акане, Росарио Салваторе Аитала ва Серхио Херардо Угалде Годинезга нисбатан жиноий иш қўзғатди”, — дейилади хабарда.

Россия тан олмайдиган ХЖСнинг 17 март куни бўлиб ўтган мажлисида сдялар Россия президенти Владимир Путин ва болалар омбудсмани Мария Львова-Беловани ҳибсга олиш тўғрисида ордер чиқарган. Ҳужжатда айтилишига кўра, улар "2022 йил 24 февралдан бери Украинадан болаларни ноқонуний олиб чиқиш" билан шуғулланганлар.
Федерация Кенгаши конституциявий қўмитаси раҳбари Андрей Клишаснинг айтишича, бу қарор ҳеч қандай қонуний асос ва оқибатларга олиб келмайди. Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков, буни хунук ва қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Кремль ХЖС қарорини хотиржам қабул қилган, “президент ишлашда давом этмоқда”.
Россиядан ташқари ушбу суд юрисдикциясини АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Исроил ва Эрон ҳам тан олмайди.

Ўхшаш янгиликлар