• 10839.90
  • 11439.35
  • 202.99
weather Тошкент: +36.8°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Мариуполдаги порт ҳудудини минадан тозалаш якунланди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Қора денги флоти ва муҳандислик қўшинлари мутахассислари томонидан Мариупол порти ҳудудини минадан тозалаш якунланди. Минадан тозалаш чоғида 134 та иншоот текширилди. Украиналик жангарилар ташлаб кетган 12 мингдан зиёд портлаш хавфи бўлган предметлар ва қуроллар аниқланиб зарарсизлантирилди”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, "Азовсталда" қуршовга олинган 2,5 мингга яқин жангарилар ва Украина ҳарбийларининг 531 кишидан иборат сўнгги гуруҳи 20 май куни таслим бўлган эди. Шу тариқа, Маруполь шаҳри жангарилардан тўлиқ озод этилган.

Ўхшаш янгиликлар