• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +10°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:

Купянск йўналишида "Ғарб" кучлар гуруҳи Харков вилоятининг Тимковка, Берестовое ва Луганск Халқ Республикасининг Стелмаховка аҳоли пунктлари ҳудудларида жойлашган душманнинг 45 нафар ҳарбий хизматчиси, учта автомашинаси, "Акация" ўзиюрар артиллерия мажмуаси ва Д-20 гаубицасини йўқ қилди.
Ундан ташқари кун давомида Харков вилоятининг Цинковка, Кисловка ва Луганск Халқ Республикасининг Розовка аҳоли пунктлари ҳудудларида учта диверсион-разведка гуруҳининг ҳаракатлари тўхтатилди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи ЛХРнинг Кармазиновка, Червоная Диброва, ДХРнинг Григоровкааҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 80 нафар ҳарбий хизматчиси, иккита пикапи, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламаси ва Д-20 гаубицасини йўқ қилди.
Шунингдек, ЛХРнинг Кременная аҳоли пункти ҳудудида Украина қўпорувчилик ва разведка гуруҳининг ҳаракатлари тўхтатилди. ДХРнинг Серебрянка шаҳарчаси яқинида 125-ҳудудий мудофаа бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Донецк йўналишида 1-армия корпуси бўлинмалари Авдеевка ҳудудида жанг қилмоқда. 5-мотоўқчилар бригадасининг ҳужум отрядлари ва "Ахмат" махсус кучлари отряди Мариинский тактик йўналиши бўйича ҳужум операцияларини давом эттирмоқда. "Жануб" кучлар гуруҳи ДХРнинг Георгиевка, Ласточкино ва Тоненкое аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг аскарлари ва техникасига зарба берди.
Донецк йўналишида кун давомида 395 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, битта танк, иккита пиёда жанговар машинаси, учта пикап ва иккита Д-30 гаубицаси йўқ қилинди. ДХРнинг "Удачное" аҳоли пункти яқинида Украина Қуролли кучларининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Жанубий Донетск ва Запорожье йўналишларида "Шарқ" кучлари гуруҳи ДХРнинг Водяное, Павловка, Малая Токмачка ва Запороже вилояти Шербаки аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 120 нафаргача ҳарбий хизматчиси, иккита машинаси, шунингдек, "Мста-Б" гаубицасини йўқ қилди.
Херсон йўналишида сутка давомида 20 га яқин украиналик ҳарбий хизматчилар, иккита пикап, "Град" жанговар машинаси ва Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Авиация, ракета кучлари ва артиллерияси кун давомида УҚКнинг 149 та туманда ўқ отиш позицияларида жойлашган 103 та артиллерия бўлинмаси ишчи кучи ва техникасига зарба берди.
ДХРнинг Северск ва Запороже вилоятининг Горкий аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг 81-аэромобил бригадаси ва 108-ҳудудий мудофаа бригадаси бўлинмаларининг қўмондонлик ва кузатув пунктларига зарба берилди.
Ҳаво мудофаа кучлари кун давомида: Украина Ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-25 самолёти Запороже вилояти Новоандреэвка аҳоли пункти ҳудудида
HIMARS, "Ураган" ва "Ольха" ракета тизимларининг 16 та ракетаси тутиб олинди.
Бундан ташқари, ЛХРнинг Плошанка, Куземовка, Макеевка, ДХРнинг Тоненкое ва Георгиевка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 17 та учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 430 та самолёт, 235 та вертолёт, 4407 та учувчисиз учиш аппарати, 424 та зенит-ракета тизими, 9352 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 1105 та ракета тизимлари, 4954 дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 10587 дона махсус ҳарбий машиналаридан маҳрум бўлди.

Ўхшаш янгиликлар