• 10674.08
  • 12576.20
  • 146.91
weather Тошкент: +26.5°C
Detail image

ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. 2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслардан жойлаштириш воситасида, улар яшаган ҳар бир кун учун туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилади. Бу президент имзолаган “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонда кўзда тутилган.

Йиғим миқдори Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Бунда йиғимдан тушган маблағлар ички туризмни тарғиб қилиш ва рағбатлантириш, туризм мавсуми паст бўлган даврда жойлаштириш воситаларининг бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра, туристик (меҳмонхона) йиғими 16 ёшгача бўлган болалардан ташқари, Ўзбекистонда доимий яшаш жойига эга бўлмаган хорижий фуқаролар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслардан ундирилади. 

Меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларидан ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимнинг табақалаштирилган миқдорлари БҲМнинг 2–15 фоиз атрофида белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар