• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22.7°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Ҳиндистон шарқида поездлар тўқнашуви содир бўлди, оқибатда ҳалок бўлганлар сони 288 нафарга, жароҳат олганлар эса 900 дан ортди. Бу ҳақда Одиша штати ёнғин хизмати раҳбари Судханшу Саранги маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Одиша штатида Калкуттадан Ченнайга кетаётган йўловчи поезди юк поезди билан тўқнашиб кетди. Одамлар бўлган 10-12 вагон зарба натижасида рельсдан чиқиб кетган ва қарама-қарши йўлга қулаган.
Бироз вақт ўтгач, уларга яна бир йўловчи поезди келиб урилган, натижада йўловчилари бўлган яна уч-тўрт вагон релсдан чиқиб кетган.
Судханшу Сарангининг айтишича, ҳозирда табиий офатларга ёрдам бериш миллий кучларининг юздан ортиқ аъзоси ва уларнинг давлат ҳамкасблари иштирок этган қутқарув операцияси давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар