• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21.1°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятларида баъзи жойларда кучли бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Прогнозларга кўра, Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида баъзида шамол 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат +5-10 даража илиқ бўлади, баъзи жойларда +12-14 даража илиқгача бўлади.
Пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +9-11 даража илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +2-7 даража илиқ бўлади.

Ўхшаш янгиликлар