• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 талабага президент гранти берилади, дея хабар берди Таълим назорати.
Президентнинг PQ-5172–сонли қарори билан кундузги таълим шакли имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 талаба президент грантини олади.
Имтиҳонларда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 балл.
“Агар талаба контрактга қабул қилинган бўлса ҳам, Президент грантига лойиқ кўрилса, грант асосида ўқийди”, дейилади хабарда.
Президент гранти стипендияси талабага 1-курсдан ойма-ой тўланади. Лекин агар талаба бирорта фанини "аъло" баҳога ёполмаса ҳам, кейинги семестрда президент гранти стипендиясини эмас, оддий стипендия олади.
Кейинги семестрни "аъло" баҳога ёпса, талаба яна грант стипендиясини олишда давом этади. Бу стипендия миқдори президент стипендияси билан бир хил.
Ўқишни тугатгунча грант стипендиясини узлуксиз олган талабалар ўз соҳаси бўйича магистратурага грант асосида имтиҳонсиз қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, бу йилги қабул учун абитуриентларнинг ҳужжат топшириш жараёни 20 июндан 20 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади. Умумий 2023/2024 ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.
2023-2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул қилиш бўйича тест синовлари катта сиғимли биноларда ўтказилади. Бунда тест синовларини ўтказиш учун 92 та бино танлаб олинган бўлиб, бир сменада 44 минг нафар абитуриент тест синовида иштирок этиши мумкин бўлади.
Студенты во время обучения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2023
28 Май, 17:32

Ўхшаш янгиликлар