• 10529.73
  • 12808.36
  • 142.32
weather Тошкент: +24°C
Detail image

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Буюк Британия Қироллик ҳарбий-флотида катта жанжал: лейтенант-аёл ва унинг севгилиси ўта махфий атом сувости кемасида “катталар учун видео”ни тасвирга олгани аниқланди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар қилди.

Нашр ёзишича, Клэр Женкинс ва етакчи денгизчи Лиам Доддингтон сувости кемасида катта бир студияни ташкил қилишган экан. Британиялик аёл видеони OnlyFans ижтимоий тармоғида жойлаштирган, у ерда обуначилар эротик мазмундаги контентни кўриш учун пул тўлайди.

Таъкидланишича, жуфтлик Клайд денгиз базасида, Шотландиянинг Глазго шаҳридан 40 километр узоқликда жойлашган Фаслейн базасида ҳарбий хизмат ўтаган. Айна шу ерда Буюк Британиянинг денгиз флотининг ўта махфий атом сувости кемалари жойлашган.

"Қўмондонлар бунга ишонишмаяпти. Ахир, бу Британия флоти хавфсизлиги учун турли хавф-хатарларга олиб келиши мумкин", - дейди ҳарбий-денгиз флотидаги манба.

Ҳарбий-денгиз базаси раҳбарияти тергов олиб бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар